Қозоғистонда вазир ўринбосари пойтахт номини адаштириб юборди
Олам
−
08 Апрель 2019 8613 1 дақиқа
Қозоғистон Молия вазирининг бирични ўринбосари Берик Шолпанқулов журналист саволига жавоб бераётиб, мамлакат пойтахти номини адаштириб юборди ва интернетта машҳурликка эришди. Бу ҳақда “Nur.kz” хабар берди.
“Олма-ота, Остона... а, яъни, Нур-Остонада... йўқ, Нур-Султонда, кечирасиз”, дея узр сўради вазир ўринбосари Шолпақулов.
Ижтимоий тармоқлардаги кўплаб фойдаланувчилар ушбу вазиятни тўғри қабул қилишди ва вазир ўринбосарини тушунмовчилик учун айблашмади. Аёллар амалдор ҳақида баъзи илиқ фикрларини ҳам билдириб ўтган.
Қозоғистон молия вазирининг биринчи ўринбосари 44 ёшда. У бу лавозимга 2019 йил 3 март куни тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 март куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакат пойтахти номини Остонадан Нур-Султонга алмаштириш тўғрисидаги қонунни имзолаганди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь