Қозоғистонда ўзбекистонликлар иштирокидаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди

Олам

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 16 июль куни Қозоғистон Республикаси Қорағанда области Шетский туманида MAN юк машинаси ва Меrcеdеs-Benz Sprinter йўловчи микроавтобуси тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Ўрганиш натижаларига кўра, Mercedes-Benz Sprinter микроавтобус салонида бўлган 18 нафар йўловчидан 8 нафари вафот этгани аниқланган. Ҳалок бўлганларнинг шахсига аниқлик киритилганда уларнинг орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ экани аниқланган.

Шунингдек, 10 нафари турли даражаларда тан жароҳати олган, уларнинг 5 нафари Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, айни вақтда уларга Aксу-Aюли қишлоқ шифохонасида малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Улардан 1 нафарига амбулатор даволаниш учун рухсат берилган.

Қайд этиш керакки, дастлаб эълон қилинган шошилинч хабарда ЙТҲ оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси халок бўлгани айтилганди. 

“Қозоғистон масъул хизматлари томонидан мукаммал ўрганилиб, фуқароларнинг шахсига аниқликлар киритилганда халок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқлиги маълум бўлди”, дейилади вазирлик хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

202

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made