Қозоғистонда ўлим жазоси бекор қилинди

Жамият

image

Қозоғистон ўлим жазосини бекор қилиш тўғрисидаги халқаро баённомага қўшилди. Бу ҳақда “Спутник” мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.

Қозоғистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги доимий вакили Кайрат Умаров ташкилот бош қароргоҳида Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактининг ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган Иккинчи факультатив протоколини имзолади.

Мамлакат президенти Қосим Жомар Тоқаев ушбу қарор ҳақида БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги чиқишида маълум қилиб, мамлакат инсоннинг ҳаётга бўлган ҳуқуқини таъминлашни мақсад қилиб қўйганини айтган эди.

Қозоғистонда ўлим жазосини белгилаш 2003 йилда мамлакат президенти қарори билан тўхтатиб қўйилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ўлим жазоси

Баҳолаганлар

98

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг