Қозоғистонда тошқин бошланганидан бери 86 минг киши эвакуация қилинди
Олам
−
09 Апрель
4655Қозоғистон қутқарувчилари март ойи бошидан бери 86 минг фуқарони сув тошқини зоналаридан эвакуация қилди. Бу ҳақда бугун, 9 апрель куни Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Тошқин бошланганидан буён 86 мингдан ортиқ одам қутқарилиб, эвакуация қилинди. Жалқ қилинган самолёт 2823 кишини қутқариб қолди. Вақтинчалик жойлаштириш марказларида 8 минг 472 киши бор. 81 мингдан ортиқ қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари хавфсиз жойга олиб кетилди”, дейилади вазирлик баёнотида.
Қозоғистоннинг аксарият вилоятларида қорнинг тез эриши ва дарё тошқинлари сув тошқинига олиб келди. Мамлакатнинг ўнта ҳудудида минглаб уйлар сув остида қолган, транспорт инфратузилмаси, хусусан, йўллар ва кўприклар зарар кўрган.
Сув тошқинлари туфайли Ғарбий Қозоғистон, Атрау, Ақтўбе, Қўстанай, Павлодар, Оқмўла, Қарағанда ва Улутау вилоятларида маҳаллий фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Авария-қутқарув ишларига 23 минг киши жалб этилган. Зарар кўрган ҳудудларга 134 тонна инсонпарварлик ёрдами етказилди. Ҳукумат сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларда янги уйлар қурилиши, жабрланганларга товон пули тўлаш бошлангани ҳақида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ сув тошқинлари туфайли узунлиги 679 километрдан ортиқ бўлган Ақтўбе, Оқмўла, Атирау, Қўстанай, Павлодар, Манғистау ва Шимолий Қозоғистон вилоятларидаги 14 та республика аҳамиятга эга автомобиль йўлида транспорт ҳаракати чекланганди.
LiveБарчаси