Қозоғистонда терроризмни тарғиб қилган шахслар қамалди

Олам

image

Қозоғистонда икки киши терроризмни тарғиб қилгани учун етти йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда Қозоғистоннинг Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) хабар берди.

Қайд этилишича, биринчи ҳолатни содир этган шахс Тароз шаҳри атрофидаги одамлар орасида хорижда террорчилар томонда жанг қилишга чақирган ва ўзи ҳам уларга қўшилишни режалаштирган. Тарoз шаҳар суди уни терроризмни тарғиб қилиш (Жиноий кодекснинг 256-моддаси), диний адоватни қўзғатиш (Жиноий кодекснинг 174-моддаси) бўйича айбдор деб топди ва 7 йилга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилди.

Иккинчи ҳукм қилинган шахс Олмота шаҳридан бўлиб, у кўплаб жиноий ишлар бўйича судлангани таъкидланган. У интернетда радикал ғояларни тарғиб қилган. Олмота шаҳар суди унинг терроризмни тарғиб қилиш (Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 256-моддаси), наркотик моддалар билан ноқонуний муомала қилиш (Жиноят кодексининг 296-моддаси) бўйича айбдор деб топди ва уни етти йил бир ойга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилди.

Маълумот учун, 2024 йил бошидан бери Қозоғистонда террористик ва экстремистик фаолият учун 84 киши судланган.

“Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси террорчилик фаолиятига алоқадор шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирларини давом эттирмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистонда терроризм ва сепаратизмда гумонланган шахс қўлга олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон терроризм

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг