Қозоғистонда сиёсатчиларнинг даромад ва харажатлари мажбурий тарзда эълон қилинади
Олам
−
15 Октябрь
1804Қозоғистонда 2025 йил январь ойидан бошлаб сиёсий хизматчиларнинг декларациялари мажбурий тарзда эълон қилинади. Президент, Бош вазир ва парламент спикерларининг даромад ва мулк тўғрисидаги декларациялари уларнинг фаолияти “ўзига хослиги” туфайли жамоатчилик учун очиқланмайди. Бу ҳақда мамлакат Молия вазири Мади Такиевга таяниб, “Курсив” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, ҳукумат брифингида журналистлар вазирга Қозоғистон аҳолиси юқори лавозимли амалдорлар ва давлат хизматчиларининг декларацияларини қачон кўриши мумкинлиги ҳақида савол берган.
Такиевга кўра, ҳозирда декларациялашнинг учинчи босқичи ўтказилмоқда. Бу юридик шахслар асосчилари ва тадбиркорларни қамраб олади.
“15 сентябрь ҳолатига кўра, 2,6 миллион декларация топширилган, яна 200 мингта декларация ҳали тақдим этилмаган. Биз уларга хабарнома юбордик – декларация топшириш учун 30 иш куни берилган. Қонунга мувофиқ, 2025 йил январь ойидан бошлаб сиёсий хизматчиларнинг декларациялари мажбурий тарзда эълон қилинади,” дейди Молия вазири.
Вазирнинг сўзларига кўра, махсус “ҳимояланган шахслар”, яъни Президент, Бош вазир, парламентнинг икки палатаси спикерларининг декларациялари жамоатчилик учун ёпиқ бўлиб қолади. Ушбу рўйхатга, шунингдек, Миллий хавфсизлик қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа куч тузилмалари раҳбарлари ҳам киради.
Қозоғистон Молия вазирлиги маълумотларига кўра, давлат хизматчилари ва жамоат ташкилотлари ходимлари, шунингдек, уларнинг турмуш ўртоқлари чет элда 2 877 та уй, квартира, ер участкалари ва тижорат биноларини декларация қилган. Уларнинг 77 фоизи Россия ҳудудида сотиб олинган бўлиб, ушбу давлатлар орасида Туркия, Қирғизистон, Болгария ва БАА ҳам мавжуд.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15