Қозоғистонда петиция амалиёти жорий қилинмоқда

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев жамоатчилик назорати масалалари бўйича қонун ҳужжатларига фуқароларнинг мурожаатларига тезкор жавоб бериш учун петиция институтини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбари матбуот хизмати хабар берди. 

“Давлат раҳбари Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик назорати ва маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунини имзолади”, дейилади хабарда. 

Қонунда жамоатчиликнинг мамлакат ҳаётида иштирок этишининг қўшимча механизми – петиция институтини жорий этиш кўзда тутилган. Мурожаат – бу давлат органига, маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органига электрон ҳужжат шаклида юбориладиган жамоавий хабар, жавоб ёки таклиф. Қонунда ариза бериш, уни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш тартиби ҳам белгиланади.  

Мурожаатни кўриб чиқиш натижалари бўйича марказий давлат ёки маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органининг биринчи раҳбари, маҳаллий вакиллик органининг раиси расмий баёнот бериши шарт. Қонунда Қозоғистоннинг давлат тузилмаси, маъмурий-ҳудудий тузилиши ва чегараларини ўзгартириш, адлия, амнистия ва миллий хавфсизлик каби масалалар бўйича ариза бериш мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Петиция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг