Қозоғистонда парламент сайлови: Тўқаевнинг партияси назоратни сақлаб қолди
Олам
−
27 Март 2023
3444Қозоғистонда жорий йилнинг 19 март куни парламентнинг қуйи палатаси (Мажилис) ва маҳаллий ҳокимият органларига (маслиҳат)ларга сайловлар бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди. Сайлов натижаларига кўра, янги парламент 69 депутатни ташкил этди. Бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссияси раиси Нурлан Абдиров маълум қилди.
Қайд этилишича, етти партиядан олтитаси 5 фоизлик тўсиқдан ўтиб, Қозоғистон парламенти Мажилисига (қуйи палата) кирган. Ҳукмрон “Аманат” партияси эса 40 ўринни қўлга киритган.
Якуний натижаларга кўра, овозлар қуйидагича тақсимланди:
- “Аманат” – 53,90 фоиз, 40 мандат олди;
- “Овул” – 10,9 фоиз, 8 та мандат олди;
- “Республика” – 8,59 фоиз, 6 мандат олди;
- “Оқ йўл” (Ак Жол) – 8,41 фоиз, 6 мандат олди;
- Қозоғистон Халқ партияси – 6,8 фоиз, 5 мандат олди;
- Миллий социал-демократик партия – 5,2 фоиз, 4 та мандат олди;
- “Байтак” – 2,3 фоиз;
- Ҳаммага қарши – 3,9 фоиз.
“Партиялар орасида 53,9 фоиз овоз олган ҳукмрон “Аманат” партияси ҳам бор, у янги қонун чиқарувчи органдаги 69 ўриндан 40 тасини олади”, дейди МСК раиси Нурлан Абдиров.
Унинг қайд этишича, партиялар 10 кун ичида қурултойларини ўтказиб, партия рўйхатидан қайси бири Мажилис депутати бўлишини ҳал қилиши керак.
Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 54,19 фоизи, яъни 6,5 миллион киши (12 миллиондан) овоз берган. Бу камида охирги ўн йилдаги энг паст кўрсаткичдир. Охирги сайловларда, 2021 йилда сайловчиларнинг иштироки 63,3 фоизни, 2016 йилдаги сайловларда эса 77 фоизни ташкил этган.
LiveБарчаси