Қозоғистонда олигархик капитализм даври тугатилади – Тўқаев
Олам
−
05 Октябрь 2022
6204Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев мамлакатда олигархик капитализм даври якунланаётганини айтди. Бунинг ўрнига ҳукуматнинг мамлакат фуқаролари олдидаги ижтимоий масъулият даври келади.
Президентнинг айтишича, республика мутасаддилари мамлакатдаги йирик тоғ-кон корхоналари фаолиятини диққат билан кузатиб боряпти. Улар капитални чет элга ноқонуний олиб чиқишга йўл қўймайди.
Шунингдек, Тўқаев ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва солиқ тўловларига алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлади. Йирик корхоналар шартларга риоя қилмаса, шериклик тугатилади.
Шу билан бирга, Тўқаев давлат раҳбарининг бир марталик етти йиллик ваколат муддати унга Қозоғистонда ҳокимиятни монополлаштиришга имкон бермаслигини тушунтирди. Унинг қўшимча қилишича, бу чора ҳокимиятни монополлаштиришга уринишларга кучли тўсиқ қўяди ва қобилиятли ва масъулиятли сиёсатчиларнинг пайдо бўлишига туртки бўлади. Қозоғистонда муддатидан олдин президентлик сайловлари 2022 йил 20 ноябрда бўлиб ўтади.
Июнь ойида Қозоғистон Президенти мамлакат сиёсати ва иқтисодиётида ёқимтойлик, олигархия ва олигополиядан халос бўлиш зарурлигини маълум қилганди. Унинг фикрича, мамлакатда ижтимоий адолат бўлиши керак. Давлат лавозимларига, давлат компанияларидаги лавозимларга “жуда қобилиятли, ватанпарвар”ларни танлаш зарурлигини таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь