Қозоғистонда нефть қудуғи ёниб кетди (видео)

Олам

image

Кеча, 6 март куни Қозоғистонда нефть ва газ қазиб чиқариш кони қудуғида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда “Эмбамунайгаз” ОАЖ хабар берди.

Қайд этилишича, “Эмбамунайгаз”га тегишли “Жилиоймунайгаз” нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Ғарбий Прорва конининг 437 сонли қудуғи ёниб кетди. Бунга қудуқда насос-компрессор қувурини тушириш пайтида тешилишдан кейин газ сизиб чиқиши сабаб бўлган.

Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва қурбонлар йўқ. “Эмбамунайгаз” тезкор штаби томонидан шошилинч чоралар кўрилган, қудуқ ҳудуди атрофи ўраб олинган ва қайта тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 январь куни Қозоғистоннинг Жезқазғон шаҳридаги нефть базасида портлаш содир бўлганди ва бунинг ортидан ёнғин чиққанди. Портлаш оқибатида тўрт киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганди. Аммо уларнинг аҳволи ошкор этилмаган.

Сара Комилжонова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон нефть

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг