Қозоғистонда Назарбоевга бағишланган кун давлат байрамлари қаторидан чиқарилмоқда
Олам
−
07 Сентябрь 2022
3412Қозоғистонда мамлакат Биринчи Президенти куни давлат байрамлари қаторидан чиқарилиши мумкин. Бу ҳақда “Tengrinews” хабар берди.
Тегишли норма парламент мажлисида бугун, 7 сентябрь куни кўриб чиқиладиган “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кинематография ва маданият масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасига киритилган.
“1 декабрь Биринчи Президент кунини давлат байрамлари сирасидан чиқарию, Давлат рамзлари куни, миннатдорлик куни ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга бўлган муҳим саналарга ўхшатиб белгилаш таклиф этилмоқда”, дейилади Мажлиснинг тегишли қўмитаси хулосасида.
Эслатиб ўтамиз, 1 декабрни давлат байрами – Биринчи Президент куни сифатида белгилаш тўғрисидаги қонун 2011 йил 10 декабрда қабул қилинган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15