Қозоғистонда намойишлар бошланди

Олам

image

Бугун, 22 февраль куни Қозоғистон полицияси ҳукуматга қарши оммавий намойишлар уюштирган ўнлаб мухолифат тарафдорларини ҳибсга олди. Бу ҳақида Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Намойишлар ўтган йилнинг март ойида президент Нурсултон Назарбоевнинг қарийб 30 йиллик бошқарувидан кейин истеъфога чиққандан сўнг кучайишни бошлаган эди.

Шанба куни пойтахт Нур-Султонга йиғилган намойишчилар: "Бой бўлган Қозоғистонда одамлар нега камбағал?" ёзувлари туширилган плакатларни кўтариб олишди ва сиёсий маҳбусларнинг озод этилишларини талаб этишди.

Мухолифатнинг Олмаотадаги кўплаб тарафдорлари намойиш ташкил этиш учун марказий майдонга йиғилишди ва улар ҳам шунга ўхшаш талабларни ўртага ташлашди. 

Маълумотларга кўра, гуруҳ раҳбари, журналист Жанболат Мамай 21 февраль куни кечқурун ҳибсга олинган ва унга нисбатан ноқонуний намойиш ўтказиш, оммавий тартибсизликларни вужудга келтириш каби айбловлар қўйилган.

Юзлаб полиция ходимлари воқеа жойига етиб келган ва митингни тарқатиб юборишга муваффақ бўлган.

Орадан бир неча соат вақт ўтиб, ҳукуматга қарши танқидчи Мухтор Аблязовнинг тарафдорлари ўша жойда намойиш ўтказишга ҳаракат қилиб кўрди.

Иккинчи марта бўлган норозилик намойишида полиция ходимлари ўнлаб одамларни ҳибсга олган. Шу куни қўлга олинган намойишчиларнинг сони 100 нафарга яқинлашиб қолгани айтилмоқда. Нур-Султондаги намойишларда эса камида 18 киши ҳибсга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

658

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг