Қозоғистонда намойишчилар ниятига етди
Олам
−
04 Январь 2022
21762Аввалроқ, Қозоғистоннинг Жанаозен шаҳрида автомобиль эгалари суюлтирилган газ нархи 120 тенгега (қарийб 3 минг сўм) кўтарилганидан норози бўлиб, оммавий митингга чиққани ҳақида хабар берган эдик. “Tengrinews” нашрига кўра, митинг иштирокчилари талаб қилганидек, суюлтирилган газ нархи 50 тенгегача пасайтирилган.
Маълум бўлишича, Ҳукумат комиссияси Ақтау шаҳридаги “Ынтымак” майдонида намойишчилар билан учрашган. Учрашув давомида суюлтирилган газ нархини пасайтириш ва Манғистау вилоятида газ нархини литри учун 50 тенге этиб белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Шунингдек, митинг иштирокчилари жавобгарликка тортилмаслигига ҳам кафолат берилган.
Музокара давомида томонлар барча юзага келаётган муаммоларни конструктив мулоқотнинг асосий оқимида ва амалдаги қонунчилик доирасида ҳал қилишга келишиб олган.
Қозоғистон Президенти Матбуот хизматининг хабар беришича, давлат раҳбари эртага “мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазият” мавзусида ишчи учрашув ўтказади.
LiveБарчаси