Қозоғистонда МХҚ раисининг ўрнига келган Сагимбаев яна бир лавозимга тайинланди
Олам
−
16 Февраль 2022
5230Қозоғистонда Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Ермек Сагимбаев Қозоғистон жанг санъати ассоциациясига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда ассоциация матбуот хизмати маълум қилган.
“16 февраль куни Нур-Султонда Қозоғистон жанг санъати ассоциацияси таъсисчиларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Таъсисчилар умумий йиғилиши қарори билан Ермек Сагимбаев ассоциация президенти этиб сайланди”, дейилади хабарда.
Маълумот ўрнида, 2020 йилдан буён ассоциацияга Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг собиқ ўринбосари Ануар Садиқулов, ундан олдин, 2018 йилдан эса Миллий хавфсизлик қўмитасининг собиқ раиси Карим Масимов раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда тартибсизликларга айланган оммавий намойишлардан сўнг юқори мартабали махсус хизмат ходимларини ҳибсга олиш бошланди. Дастлаб Масимов Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари лавозимидан четлаштирилиб, давлатга хиёнатда гумон қилиниб, ҳибсга олинди, унинг ўрнига Сагимбаев тайинланди. Шунингдек, Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарининг ўринбосарлари — Ануар Садиқулов ва Даулет Ергожин ҳам ўз лавозимларидан четлаштирилди. 13 январь куни Масимов ҳокимиятни зўрлик билан эгаллаб олиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишга қаратилган ҳаракатларда ҳам гумон қилинаётгани маълум бо‘лди. Садиқулов ва Ергожиннинг ҳибсга олингани ҳақида ҳам айтилди. Кейинроқ, Масимов ва Садиқулов суд томонидан ҳибсга олинган ва иш “ўта махфий” тоифасига киритилган. 7 февраль куни Ергожин ҳам суд санкцияси билан ҳибсга олингани ҳақида хабар берилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь