Қозоғистонда мансабдорларга ChatGPT’дан фойдаланиш тақиқланди

Олам

image

Кеча, 14 май куни Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирининг биринчи ўринбосари Қаниш Тулеушин Мажлисда давлат хизматчиларига ChatGPT дан фойдаланиш тақиқланганини маълум қилди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.

Нашрга кўра, у Рақамли ривожланиш вазири томонидан хизмат фаолиятида, айниқса “хизматда доирасида фойдаланиш учун” белгили ҳужжатлар билан ишлашда ChatGPT дан фойдаланишни тақиқловчи буйруқ чиқарилганини таъкидлаган. Тулеушиннинг сўзларига кўра, фақатгина чекловлар билан бу масала ҳал этилмайди, шунинг учун муқобил ечим сифатида маҳаллий нейрон тармоқ таклиф қилинган.

“Агар кимдир иш унумдорлигини ошириш учун тил моделидан фойдаланмоқчи бўлса, унда бизнинг олимлар томонидан ишлаб чиқилган муқобил ечим мавжуд. Бизнинг катта тил моделимиз ёпиқ контурда, ўз серверларимизда жойлашган”, деди Тулеушин.

У бу чоралар маълумотлар сизиб чиқишининг олдини олиш учун зарур эканини таъкидлаган. Шу билан бирга, айни пайтда бирор иш айнан қайси нейротармоқ орқали бажарилганини аниқлашнинг иложи йўқлигини тан олган. Унинг айтишича, ҳозирда исталган фуқаро исталган нейрон тармоқдан фойдаланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Амстердам муниципалитети жосуслик ва жиноий мақсадларда фойдаланиш таҳдиди туфайли давлат хизматчиларига иш телефонларида Telegram иловасидан фойдаланишни тақиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ChatGPT

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг