Қозоғистонда мактаб ўқувчиси футбол дарвозаси остида қолиб вафот этди

3-саҳифа

image

Қозоғистондаги мактабда 10 ёшли ўқувчи устига футбол дарвозаси қулаб тушиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда пойтахт Остона ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, кеча, 7 август куни Остона шаҳридаги 10-мактаб ҳудудидаги футбол стадионида 10 ёшли боланинг устига дарвоза қулаб тушган. Мактаб ўқувчиси олган тан жароҳати оқибатида вафот этган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, барча ҳолатлар аниқланмоқда.

“Тергов олиб борилмоқда. Кеча таълим бошқармасига нафақат Остона, балки мамлакатнинг бошқа минтақаларида ҳам мактабларнинг барча спорт майдончаларини текшириш вазифаси юклатилган. Спорт майдончалари ва жиҳозлари текширилади”, дейди Мамлакат Таълим вазири Ғани Бейсембаев.

Шунингдек, Остона шаҳар таълим бошқармаси ўқувчининг ота-онасига ҳамдардлик билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда ишлаб юрган ўзбекистонлик мигрант футбол дарвозаси остида қолган эди. Маълум бўлишича, унинг умуртқа поғонаси ва орқа мияси жароҳатланган. Бироз аҳволи яхшилангач, Хабаровск-Тошкент йўналишидаги авиарейсга чипта олиб берилиб, ватанига жўнатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон мактаб ўқувчиси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг