Қозоғистонда коронавирусни янги штамми аниқланди. У Ўзбекистонга кирмаганми?

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистонда коронавируснинг янги “нигерча” Eta-штамми аниқланди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазир Алексей Цой ўзининг Facebook'даги саҳифасида маълум қилган. 

Қайд этилишича, Қозоғистоннинг тўртта вилоятида коронавируснинг “нигерча” Eta-штамми аниқланган. 

Хабарга кўра, мутахассислар шу йилнинг июль-август ойларида олинган ижобий намуналарни таҳлил қилган. 

“Қозоғистон Республикасида 96 та намуна кетма-кетлиги натижаларига кўра, коронавируснинг “дельта” штаммининг тарқалиш эҳтимоли 57 (59,4) фоиз, “Alpha” штамми 24 (25) фоиз, Уханда тарқалган коронавируснинг биринчи штамми 10 (10,4) фоиз ва  “нигерча” Eta-штамми 5 (5,2) фоиз”, деб ёзган Цой.

QALAMPIR.UZ коронавируснинг янги штамми Ўзбекистонга ҳам кириб келган-келмаганини билиш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Матбуот котибига мурожаат қилди.

Матбуот котибининг маълум қилишича, Ўзбекистонда бундай штамм умуман аниқланмаган.

ЖССТ маълум қилишича, жорий йилнинг 15 сентябрь ҳолатига кўра коронавируснинг “нигерча” штамми дунёнинг 77 мамлакатига кириб борган. Унинг аломатлари бошқа COVID-19'нинг барча штаммлари билан бир хил: иситма, йўтал ҳамда ҳид ва таъм билиш сезгисининг йўқолиши.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

303

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг