Қозоғистонда коронавирусга қарши курашганлар учун ёдгорлик ўрнатилади

Олам

image
Элбошидан Бош вазиргача. Қозоғистон элитасида кимлар коронавирусга чалинди? north_east

Элбошидан Бош вазиргача. Қозоғистон элитасида кимлар коронавирусга чалинди?

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев пойтахт Нур-Султонда коронавирус пандемиясига қарши курашда иштирок этган қозоғистонликларга ёдгорлик ўрнатиш кераклигини айтди.

“Пандемияга қарши курашда фаол иштирок этган фуқаролар давлат мукофотларига сазовор бўлишади. Вабо касаллигидан халос бўлганимиздан кейин пойтахтимизда фуқароларимизнинг қаҳрамонлигига атаб ёдгорлик ўрнатишимиз керак. Мен Қозоғистон фуқароларига фаровонлик ва равнақ тилайман. Биз, албатта, ғалаба қозонамиз. Чунки биз биргамиз”, деди Қосим-Жомарт Тўқаев.

Сўнгги маълумотларга кўра, Қозоғистонда 18 231 нафар шахс коронавирусга чалинди. Беморлардан 11 158 нафари соғайган бўлса, 127 ҳолатда ўлим қайд этилди.

17 июнь куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиялогик вазият оғирлигини айтиб, мурожаат билан чиққан эди.

Мамлакатда коронавируснинг тарқалиши муносабати билан 16 мартдан 11 апрелгача фавқулодда ҳолат давом этди. Аммо инфекциядан зарарланишлар сони сўнгги кунларда кескин ошгач, айрим ҳудадларда карантин қоидалари қайта жорий этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Қозоғистонда

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг