Қозоғистонда “хорижий агентлар” реестри эълон қилинди
Олам
−
21 Сентябрь 2023
2372Қозоғистонда илк бор “хорижий агентлар” реестри тузилди, унга 240 нафар жисмоний ва юридик шахслар, жумладан, ҳуқуқ фаоллари, журналистлар ҳамда хорижий компаниялар ваколатхоналари киритилган. Ушбу ҳужжат Давлат даромадлари қўмитаси веб-сайтида эълон қилинди.
Қозоғистон Молия вазирлиги “хорижий агентлар” рўйхатига:
- Қозоғистон халқаро инсон ҳуқуқлари бюроси,
- “Erkindik Qanaty” фонди,
- “Қозоғистон ёшлар ахборот хизмати”,
- “Masa.Media” нашри,
- MediaNet халқаро журналистика маркази,
- “Халқаро ҳуқуқий ташаббус” нодавлат ташкилоти,
- “Ар.Руҳ.Ҳак” инсон ҳуқуқлари жамғармаси,
- “Одил сўз” сўз эркинлигини ҳимоя қилиш халқаро жамғармаси,
- “Яшил нажот” экологик жамияти,
- Қозоғистон Республикаси Касаба уюшмалари федерацияси.
Республикада эълон қилинган “хорижий агентлар” орасида журналист Айнур Коскина, Қозоғистон парламенти депутатлигига собиқ номзод Динара Егеубаева, шунингдек, журналист Дмитрий Дубовицкий ҳам бор.
Бундан ташқари, Қозоғистон ҳукумати хорижий компанияларнинг ваколатхоналари ва фондларини “хорижий агентлар” реестрига киритган.
Шундай қилиб, Россия “Газпромбанк”ининг Қозоғистондаги ваколатхоналари, халқаро “Reuters” ахборот агентлиги, Киев витамин заводи ва Нидерландиянинг Марказий Осиёдаги силга қарши кураш бўйича Қироллик маркази “хорижий агентлар” деб тан олинган.
Ҳукуматнинг таъкидлашича, ушбу чора фуқароларнинг ишонч даражасини оширишга қаратилган.
LiveБарчаси