Қозоғистонда карантинни бузганларни дронлар ёрдамида кузатиш бошланди

Олам

image

Қозоғистонда коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин қоидаларини бузувчилар дронлар ёрдамида кузатилади. Бу ҳақда бугун, 31 март куни Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, учувчисиз қурилмалар назорат пунктларида ҳарбийлар томонидан фойдаланила бошланди. 

"Улар карантин зонаси чегарасидан рухсатсиз ўтишларни ва транспорт воситаларининг карантин зонаси ҳудудига ҳамда ундан ташқарига ўтишини аниқлашда зарур ҳисобланади", дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Маълумот учун, 19 март куни йўл тўсиқлари Нур-Султон ва Олма-отага кириш ва чиқиш жойларига ўрнатилди. ИИВ бўлинмалари ўтаётган транспорт воситаларини текширади. Чоралар тинч фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид бўлган тақдирда кучайтирилади, дейилади вазирлик хабарида. Бироқ кириш ва чиқиш тақиқланганига қарамай, постлардан ноқонуний равишда ўтишга уринишлар кузатилмоқда.

Бугунги кунга қадар Қозоғистонда 336 та коронавирус инфекцияси тасдиқланган. Нур-Султон ва Олма-отада, агар зарурат бўлмаса, ташқарига чиқиш тақиқланди. Шунингдек, карантин қоидаларини бузганлар жаримага тортилади ёки ҳибсга олинади.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Коронавирус Карантин Дронлар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг