Қозоғистонда Калашников автоматлари ишлаб чиқарилади
Олам
−
09 Февраль 2022
8563Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида жойлашган “Тинис” заводи жорий йилда Калашников автоматларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақда Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
“Йил давомида Кокшетау (вилоят маъмурий маркази) 2015 йилдаги каби Калашников автоматларини ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда”, дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, АК-12 ва АК-15 автоматларини йиғиш “Тинис” заводи базасида амалга оширилади.
Бундан ташқари, жорий йилда Қозоғистон мудофаа корхоналари Ми-171Ш вертолётларини йиғиш, “Қозоғистон авиация саноати”да Airbus самолётларига хизмат кўрсатиш бўйича сервис марказини ташкил этиш каби истиқболли лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда.
Шунингдек, “Тинис” заводи, “Алма ДК” МЧЖ ва “Милитарм” заводлари базасида радиациявий ва кимёвий ҳимоя воситаларини ишлаб чиқариш, “Семей инжиниринг” АЖ майдончасида зирҳли танк техникаларини модернизация қилиш, Steel Manufacturing МЧЖ базасида автоматик ўқ-дорилар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
LiveБарчаси