Қозоғистонда қулдек ишлатилган 60 дан ортиқ ўзбекистонлик қутқарилди
Олам
−
18 Октябрь 2023
986660 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Чимкентдаги ғишт заводларида мажбуран ишлатилиб, тутқунликда сақлаб келинган. Бу ҳақда Қозоғистон ОАВлари маълум қилди.
Унга кўра, “иш берувчилар” тегишли тартибда ушланган. Жабрланувчилар эса Қозоғистоннинг “Сана Сезим” юридик маркази назоратига олинган.
Нашрларнинг маълум қилишича, Чимкентдаги ғишт заводларида тинтув ўтказган полиция ходимлари "хўжайинлар" томонидан 60 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси ушлаб турилганини аниқлаган.
"Аввалига ўзбекистонликлар ишга таклиф қилинган. Кейин фирибгарлар уларнинг паспортини олиб қўйиб, текинга ишлашга мажбурлаган. Зўравонлар норозилик билдирган ишчиларни ўлдириб юбориш билан таҳдид қилиб, қочмоқчи бўлганларни вақти-вақти билан калтаклаб турган", дейилади бу ҳақдаги хабарда.
1992 ва 1994 йилларда туғилган ғишт заводи эгалари одам савдосида айбланиб, қамоққа олинган. Уларга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган.
Аввалроқ, Қозоғистонда 6 йилдан бери тутқунликда ушлаб турилган андижонлик эркак Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.
LiveБарчаси