Қозоғистонда тутқунликда сақланаётган андижонлик эркак қутқарилди
Жамият
−
16 Октябрь 2023
7609Қозоғистонда 6 йилдан бери тутқунликда ушлаб турилган андижонлик эркак ниҳоят ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Унга кўра, ижтимоий тармоқларда ўзбекистонлик фуқаро 6 йилдан бери тутқунликда ушлаб турилгани тўғрисида хабарлар тарқалган.
“Унда Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи А.А.ни қўшни аёл Қозоғистоннинг Чимкент вилоятига чақириб, алдов йўли билан аллакимга сотиб юборгани ва шу тариқа бедарак йўқолганига оид маълумот келтирилган”, дейилади хабарда.
Мамлакатнинг Олмаота шаҳридаги Бош консуллиги ушбу ҳолат бўйича Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Чимкент шаҳридаги вакили, "Сана Сизем" нодавлат нотижорат ташкилоти (ННТ) ва Туркистон вилояти полиция департаментининг Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими билан ҳамкорликда фуқаро А.А. қидирувга берган. Шу йил 11 сентябр куни фуқарони Туркистон вилоятининг Ордабаси тумани полицияси кўмагида излаб топишга муваффақ бўлинди.
Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида у "Сана сизем" ННТ томонидан ётоқ-жой ва озиқ-овқат билан таъминланган. Шунингдек, А.А.нинг аризаси назоратга олиниши юзасидан Бош консуллик томонидан Қозоғистоннинг тегишли ташкилотларига мурожаат қилинган.
Сўнгра фуқарога Бош консуллик ватанга қайтиш гувоҳномасини берган ҳамда "Сана Сизем" ННТ ходими билан ҳамроҳликда у "Жибек-жоли - Ғишткўприк" чегара ўтказиш пункти орқали мамлакатга қайтарилган.
Эслатиб ўтамиз, одам савдоси қурбони бўлган қанча фуқаро Ўзбекистонга қайтарилгани очиқланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь