Қозоғистонда қизамиққа чалинганлар 20 мингдан ошиб кетди
Саломатлик
−
06 Декабрь 2023
3587Қозоғистонда қизамиқ бўйича эпидемиологик вазият оғирлигича қолмоқда. Мамлакатда жорий йилнинг ўзида ушбу касалликка чалинганлар 20 мингдан ортган. Унинг нақ 3 мингдан ортиғи сўнгги 10 кунда аниқланган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш миллий маркази раҳбари Манар Смагул маълум қилган.
“Йил бошидан буён республика бўйича 20188 та ҳолат қайд этилган. Касаллик 81 фоиз ҳолатда 14 ёшгача бўлган болаларда учрайди. Мамлакатнинг барча ҳудудларида қизамиқ билан касалланиш ҳолатлари қайд этилган. Касалликнинг энг юқори даражаси Чимкент, Олмаота шаҳарлари, Олмаота ва Жамбил вилоятларида қайд этилган”, дейди масъул.
Шу муносабат билан у ота-оналарга мурожаат қилиб, фарзандларини қизамиққа қарши эмлашни сўради.
“Қизамиқ билан боғлиқ ноқулай вазиятни ҳисобга олиб, мен ота-оналарнинг эътиборини фарзандининг эмлаш ҳолатига қаратмоқчиман, чунки самарали олдини олишнинг ягона усули – бу эмлаш, шунинг учун эътиборли бўлинг”, дейди Манар Смагул.
Эслатиб ўтамиз, 28 ноябрь куни Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Гиният йил бошидан буён мамлакат бўйлаб 17 минг қизамиқ касаллиги қайд этилганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15