Қозоғистонда қабристонни ўмарган икки ўзбекистонлик қамалди

3-саҳифа

image

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятидаги қабристон ҳудудида ўғрилик содир этган икки нафар Ўзбекистон фуқароси 4,5 йилга қамалди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йил бошидан буён 27 та ҳолатда мамлакатдаги қабристонлар ҳудудида ўғрилик жинояти содир этилгани қайд этилган. Хусусан, икки нафар ўзбекистонлик эркак Олмаота вилоятидаги қабристондан 11 та панжара ўғирлаган. Нашрга кўра, уларнинг ҳар бири 4,5 йилдан қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Қайд этилишича, ҳозирда қолган ўғриликларни бартараф этиш мақсадида махсус тезкор гуруҳлар ташкил этилган. 

“Таҳлилларга кўра, қабристонлардаги металл тўсиқлар ва ёдгорлик кейинчалик металл йиғиш пунктларига етказиб бериш учун ўғирланади. Ички ишлар органлари томонидан ўғирланган товарларни қабул қилиб олган ва умуман олганда, ноқонуний равишда рангли металларни қабул қилиш билан шуғулланган 13 шахс аниқланди. Улар ҳам тегишли тартибда жавобгарликка тортилди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ўзбекистонлик қабристон Олмаота ўғирлик панжара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг