Қозоғистонда ис газидан вафот этган оила аъзоларининг фақат бир нафари ўзбекистонлик экани айтилди

Олам

image

Аввалроқ, Қозоғистоннинг Манғистов вилояти Мунайли тумани Басқудуқ қишлоғидаги уйда ўзбекистонлик бир оиланинг етти аъзоси ис газидан заҳарланиб, вафот этгани ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан хабар берилган эди. Ис газидан ортидан ҳалок бўлганларнинг фақат бир нафари Ўзбекистон фуқароси экани айтилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги QALAMPIR.UZ'гa маълум қилди.

Унга кўра, фақат оила бошлиғи Ўзбекистон фуқароси бўлиб, у 1980 йилда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган. У қозоғистонлик аёл билан оила қурган. Аёли ва болалари Қозоғистон фуқаролари ҳисобланади.

Манғистов вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг дастлабки версиясига кўра, кеча, 2 март куни юз берган фожиа газ ускуналаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш ортидан содир бўлган. Фавқулодда ҳолат сабабларини аниқлаш учун комиссия тузилган, унга Манғистов вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Эрбол Избергенов раислик қилмоқда. Хабарда ҳалок бўлганларнинг қариндошларига ҳар томонлама, жумладан, уларни дафн этишда ёрдам кўрсатилиши, вазият вилоят ҳокимининг шахсан назорати остида экани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ота-она ва уларнинг фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон ис гази Ўзбекистон фуқароси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг