Қозоғистонда гиёҳванд модда экилган жойлар дрон ёрдамида аниқланади

Олам

image
0:00
0:00
download

Қозоғистонда гиёҳвандлик билан курашиш бўйича уч йиллик комплекс режалар тасдиқланди. Унга кўра, эндиликда мамлакатда гиёҳванд модда плантациялари дронлар ёрдамида аниқланади. Бу ҳақда “Press.kz” хабар берди.

Қайд этилишича, гиёҳвандликка қарши курашишнинг янгича усули ўтиш қийин бўлган ҳудудлардаги яширин гиёҳвандлик лабораториялари ва плантацияларини тугатиш учун самолётлар ва учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланишни кўзда тутади.

Режага кўра, мазкур қонун билан чегара пунктларида гиёҳвандлик воситалари ҳамда наркотик моддаларни тайёрлашда фойдаланиладиган бирикмаларни аниқлаш учун замонавий скрининг ускуналарини жалб қилиш, наркологик диспансерларни замонавий воситалар билан жиҳозлаш, янги синтетик дорилар ва қон намуналарини тезкорлик билан текшириш учун суд экспертизаси органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсад қилинган.

Бунинг учун эса Қозоғистон ҳукумати томонидан 53,1 миллиард тенге (120 миллион доллар) ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилдан бошлаб Фарғонада транспорт ҳаракатидаги қоидабузарликларни аниқлаш учун дронлардан фойдаланиш амалиёти жорий этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон гиёҳванд модда дрон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made