Қозоғистонда фитнес зали бўлган морг қурилади 

Олам

image

Ғарбий Қозоғистонда жойлашган Уральск шаҳрида умумий майдони 3,5 минг квадрат метр бўлган морг қуриш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда вилоят қурилиш бошқармасида эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Хабар 24”.  

Таъкидланишича, янги патологик-анатомик бюрога 1 миллиард тенгедан кўпроқ маблағ сарфланади. Тендер ғолиби ишни 11 ой ичида якунлаши керак. 

“Бино 80 нафар тиббиёт ходимининг ишлаши учун мўлжалланган. Уларга дам олиш ва психологик юкни тушириш учун хоналар ажратилган. Охирги сметага кўра, у ерда мусиқа маркази, уй кинотеатри ва диванлар бўлиши керак. Шунингдек, ходимларда барча керакли жиҳозлари бўлган фитнес зали ҳам бўлади”, дейилган хабарда. 

Қурилиш бўлими бошлиғи Алибек Антазиевнинг сўзларига кўра, фитнес зали ва психологик юкни тушириш хонаси бўлмаганида, лойиҳа давлат экспертизасидан ўтмаган бўлар эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон морг

Баҳолаганлар

42

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг