Қозоғистонда фирибгарликнинг янги тури кенг тарқалди

Олам

image

Қозоғистонда пластик картадан пул ўғирлашга мўлжалланган фирибгарликнинг янги тури кенг тарқалди. Ушбу фирибгарликнинг қурбонлари сайтда реклама эълонларини берувчи фойдаланувчилар бўлди.

Қозоғистонлик Умит Кузимбаева гўзаллик салонидаги эски мебелларни сотиш учун реклама бермоқчи бўлади. Бунга жавобан фирибгарлар пулни олиш учун сохта сайт линкини юборишган. Ташқи кўринишидан расмий бўлган сайт қизда шубҳа уйғотмаган ва анкетага банк картаси маълумотларини ёзган. 

Бу ҳақида Нур-Султон шаҳрида яшовчи Умит Кузимбаева шундай дейди: “Бу расмий сайт бўлса керак деб ўйладим ва ишонч билан карта рақамларимни тердим. Кейин мен картага пул тушмаганлигини айтганимда улар бу ҳолатни тушунтиришга ҳаракат қилишди. Ҳозирга қадар бундай воқеа бўлмаганлигини айтиб, “Сиз бошқа картангизни беришингиз мумкин”, дейишди. Мен картамни бердим, лекин ҳеч нарса ўзгармади”.

Натижада иккита картадан жами 4,5 минг доллар ечиб олинган ва сохта сайт блокланган. Полиция бу сайт бошқа мамлакатда яратилган, деб тахмин қилмоқда. Йил бошидан бери шу каби масалаларда пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 1300 дан ортиқ ариза келиб тушган. 

Расмий сайт билан сохта сайтларни бир-биридан ажратиш учун мутахассис бўлиш шарт эмас. Бунинг учун ҳавола бош ҳарфлари https, S ҳарфи эса ҳавола охирида жойлашган бўлишини билиш кифоя. Бундай сайтлар муҳофазаланган бўлиб, уларга бемалол ишонса бўлади. 

Мутахассисларнинг маслаҳатига кўра, шубҳали ҳаволалардан йироқ бўлишни, пулни шахсан ўз қўли билан олган афзал. Муҳими, ҳар кимга ҳам карта рақамини жўнатмаслик керак. Сизга келган SMS-хабарномани сўрашганда, буни сир тутинг. Чунки расмий сайтлар банк ходимлари каби маълумот сўрашмайди.

Динара Юсупова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

269

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг