Қозоғистонда дзюдо бўйича Осиё чемпионати бошланди

Спорт

image

Бугун, 4 август куни Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари бошланди. Унда қитъанинг 19 та давлатидан 178 нафар спортчи (103 нафар эркак, 75 нафар аёл) ғолиблик учун кураш олиб боради.

Ўзбекистон делегацияси таркибидан 17 нафар спортчи ўрин олган. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган дзюдочилар билан танишинг:

-60 кг: Мирзоҳид Муҳаммаджонов,
-66 кг: Муҳриддин Тиловов,
-73 кг: Муроджон Йўлдошев,
-73 кг: Обидхон Нўмонов,
-81 кг: Рамазон Аллабердиев,
-90 кг: Шермуҳаммад Жандреев,
-100 кг: Отабек Тўрабоев,
+100 кг: Бекмурод Олтибоев,
+100 кг: Шоҳрух Бахтиёров,
-48 кг: Гулнур Муратбаева,
-52 кг: Диёра Келдиёрова,
-52 кг: Сита Қадамбоева,
-57 кг: Нилуфар Эрмагамбетова,
-63 кг: Фарангиз Ҳожиева,
-70 кг: Гулноза Матниязова,
-70 кг: Шоҳиста Назарова,
-78 кг: Ширинжон Йўлдошева.

Маълумот учун, дзюдо бўйича катталар ўртасидаги Осиё чемпионати 7 августга қадар давом этади.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо Осиё чемпионати

Баҳолаганлар

10

Рейтинг

3.5

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг