Қозоғистонда давлат тилини билмаганларга фуқаролик берилмайди

Олам

image

Қозоғистон Ички ишлар вазирининг 2024 йил 29 июлдаги буйруғи билан республика фуқаролигига қабул қилиниш ва фуқаролигини тиклаш масалалари бўйича аризаларни ички ишлар органлари томонидан қабул қилиш, ҳисобга олиш ва кўриб чиқиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.

Ўзгартиришларга кўра, эндиликда Қозоғистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тўғрисидаги ва Қозоғистон Республикаси фуқаролигини тиклаш тўғрисидаги аризага бошқа ҳужжатлардан ташқари давлат тилини бошланғич даражада билишни тасдиқловчи сертификат илова қилиниши керак. 

“Қозоғистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасига биноан, агар ариза берган шахс давлат тилини, Қозоғистон Республикаси Конституцияси асосларини бошланғич даражада билмаса, ариза рад этилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россияда янги фуқаролик олганлар учун ҳарбий хизмат 2 йилга узайтирилиши таклиф қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг