Қозоғистонда бир шаҳар аҳолиси бошқасига оммавий кўчирилади

Олам

image

Қозоғистоннинг Манғистау вилояти ҳокими Серикбай Трумов жамоатчилик кенгаши йиғилишида вилоятнинг бугунги ҳолати ва ривожланиш режалари ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда Nur.kz хабар бермоқда. 

Йиғилишда Жанаўзен шаҳрини ҳар томонлама ривожлантириш режасига бир қатор ўзгаришлар киритилди. Шаҳар аҳолиси зич жойлашгани сабабли, унинг бир қисмини Aктау шаҳрига кўчиришга қарор қилинди, бугунги кунда 388 оилани кўчириш режалаштирилган.

Энди янги режага кўра, Жанаўзен аҳолисини 2020-2024 йилларда Aктау шаҳрига кўчириш учун 10 мингта квартира қуриш масаласи кўриб чиқилмоқда. Ушбу уйларнинг қурилиши Aктау шаҳрининг 13 янги маҳалласида амалга оширилади.

"Ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳолининг ижтимоий ҳолатини яхшилаш бўйича ишлар давом этади. Биз нодавлат ташкилотлари ва бошқа институтлар билан биргаликда маҳаллий ижроия органи сифатида инқирозларга ўз вақтида жавоб бериш, тезкор қарорлар қабул қилиш, минтақада иқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъминлаш ва аҳолининг ижтимоий фаровонлигини ошириш бўйича иш олиб борамиз ", деди Трумов.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Трумов Актау

Баҳолаганлар

103

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг