Қозоғистонда аёл эрини ўлдириш учун қотил ёллади

Олам

image

Ғарбий Қозоғистон вилоятида полиция ёлланма қотилликда гумонланганларни қўлга олди. Бу ҳақда Polisia.kz хабар берди.

Қайд этилишича, Ғарбий Қозоғистон вилоятининг икки нафар фуқароси режалаштирилган жиноят жойида қўлга тушган. Жиноят ташкилотчиси эри билан мулкни бўлишишни истамаган ва шу сабабли уни ўлдириш учун пул тўлаган аёл экани маълум бўлган.

Тергов маълумотларига кўра, аёл қурол сотиб олиш ва мақсадини амалга ошириш учун 1,3 миллион тенге (тахминан 2 минг 900 доллар) сарфлаган. Ҳозирда суиқасд бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

“Гумонланувчиларга 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Полиция маълумотларига кўра, жабрланувчининг ҳаёти хавф остида эмас. Бошқа маълумотлар тергов манфаати учун ошкор этилмайди” дейилади хабарда.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон қотил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг