Қозоғистонда автобус кутаётган аёл бекатда туғиб қўйди

Олам

image

Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида аёл автобус бекатида фарзанд кўрди. Бу ҳақда “Stan.kz” хабар берди.

Маълум қилинишича, аёлнинг кўзи кутилмаганда бекатда ёриган ва у фарзандли бўлган.

Аниқланишича, туғилиш тушлик пайтида, аёл автобус кутаётганида юз берган. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, туғуруқ жараёни жуда тез бошланган. Шу сабабли аёл туғуруқхонага етиб боришга улгурмасдан, фарзандини автобус бекатида дунёга келтиришга мажбур бўлган.

Атрофдагилар тез ёрдам чақирган, аёл ҳамда унинг боласи яқин орадаги шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, онанинг аҳволи барқарор. Чақалоқ реанимацияда, аҳволи оғир, чунки у муддатидан олдин, ҳомиладорликнинг 34-ҳафтасида туғилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Нуробод туманида жойлашган шифохонанинг ҳожатхонасида чақалоқ туғилганди ва у унинг чуқурига тушиб кетганди. Чақалоқ 2 соат чуқурликда қолиб кетган. Узоқ уринишлардан сўнг ички ишлар органлари ходимлари ҳожатхонанинг орқа томонини қазиб, чақалоқни чиқариб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон автобус бекат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг