Қозоғистонда амалдорларга совға бериш тақиқланди

Олам 2250
image

Қозоғистонда давлат хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларига бирор манфаатни кўзлаб совға бериш ёки моддий рағбатлаштириш ва бирор хизмат кўрсатиш тақиқланди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев имзолаган “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига коррупцияга қарши курашиш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда белгиланди.

Қонунга мувофиқ коррупцияга қарши қонунчилик давлат бюджетидан молиялаштириладиган лойиҳаларни сотиб олиш ва амалга ошириш бўйича квази-давлат сектори субъектларида асосий қарорларни қабул қилган шахсларга нисбатан қўлланилади.

Шунингдек, қонунда қариндошларнинг битта ташкилотда ишлашининг айрим масалаларини ҳал қилиш, коррупцияга оид қонунбузарликлар ҳақида маълумот бериш, коррупцияга қарши хизмат ходимларининг уй-жой тўловлари, квази-давлат сектори субъектларида комплеанс хизматни ташкил эитш ва бошқалар кўзда тутилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 18
Рейтинг: 3.2
t
×