Қозоғистонда ағдарилган автобус йўловчилари Ўзбекистонга олиб келинди
Жамият
−
14 Май 2022
5482Қозоғистон Республикасининг Жамбил вилояти Жуалин туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганлар Ўзбекистонга олиб келинди. Бу Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Президентининг тезкор топшириғига асосан Ҳукумат қарори билан Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари А.Латифжонов бошчилигида ташкил этилган ишчи гуруҳ кеча, 13 май куни соат 18:05 да Жуалин туманининг марказий шифохонасига етиб борган. Улар Қозоғистон Республикасининг масъул идоралари раҳбарлари билан учрашган ҳамда ҳамкорлик асосида ташкилий ва амалий ҳаракатлар олиб борилган. Соат 23:40 да Жуалин туман марказий шифохонасидан йўлга чиқиб, 14 май куни соат 04:55 да Ўзбекистон ва Қозоғистон чегараси “Ғишткўприк” божхона масканига етиб келинган.
Олиб келинган 23 нафар фуқародан, 18 нафар жароҳатланганлар Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказига жойлаштирилган, 5 нафар фуқаронинг аҳволи яхши бўлгани учун уйига жавоб берилган.
Ҳозирги вақтда марказга жойлаштирилган фуқароларнинг аҳволи шифокорларнинг қатъий назоратига олиниб, тегишли муолажалар ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 май куни Қозоғистоннинг Жамбил вилояти Жаулин туманида Ўзбекистон фуқароларини олиб кетаётган автобус ЙТҲга учради. Автобусда 53 нафар йўловчи, жумладан, 47 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган. Ҳодиса оқибатида 2 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь