Қозоғистонда 4 кунлик иш ҳафтаси жорий этилади
Олам
−
28 Июнь 2023
8013Қозоғистонда 2023 йил 1 июлдан тўрт кунлик иш ҳафтаси жорий қилинади. Бу ҳақда “NewsMail” хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу қарор мамлакат Меҳнат кодексига “Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ижтимоий таъминот масалалари бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни билан киритилган.
Меҳнат кодексига мувофиқ, беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтаси, шу билан бирга, тўлиқ бўлмаган иш ҳафтасининг давомийлиги томонларнинг келишуви билан белгиланиши назарда тутилган.
Шунингдек, саноатнинг алоҳида тармоқларида турли ҳафталарда бир вақтнинг ўзида беш кунлик ва тўрт кунлик иш ҳафтасини белгилаш зарурати туғилади.
“Томонларнинг келишувига кўра, меҳнат шартномаси беш кунлик ёки олти кунлик иш ҳафтасига алмаштириш ҳуқуқи билан тўрт кунлик иш ҳафтасини белгилаш имконини беради”, дейилади хабарда.
Шунга кўра, 84-модда тўрт кунлик иш жадвали доирасида дам олиш кунлари белгиланади. Беш кунлик, олти кунлик ёки тўрт кунлик иш ҳафтасида умумий дам олиш куни якшанба ҳисобланади.
Беш кунлик ва (ёки) тўрт кунлик иш ҳафтаси билан иккинчи ёки учинчи дам олиш куни жамоа шартномаси ёки меҳнат қоидалари билан белгиланади.
Ишлаб чиқувчиларнинг фикрига кўра, беш кунлик иш жадвали билан бир ҳафта иш, тўрт кунлик иш ҳафтаси билан иккинчи ҳафта каби иш режимини қўллаш мумкин бўлади.
Ушбу амалиёт аллақачон офис ходимларига нисбатан қўлланилган ва халқаро меҳнат стандартларига мос келган.
Маълумот учун, 2014 йилда Халқаро меҳнат ташкилоти барча мамлакатларда тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этишни таклиф қилган эди. Ҳозирда Испания ва Исландияда ушбу иш жадвали синаб кўрилмоқда.
Тўрт кунлик иш ҳафтаси тарафдорлари бундай режим ишчиларнинг иштиёқини ошириши ва натижада меҳнат унумдорлиги ортишини таъкидламоқда.
LiveБарчаси