Қозоғистонда 10 нафар ўзбекистонлик мажбуран ушлаб турилгани аниқланди 

Олам

image

Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида 10 нафар ўзбекистонлик мажбурий меҳнатга жалб қилиниб, маҳаллий аҳоли томонидан зўравонлик билан ушлаб турилган. Бу ҳақда  “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, 3 нафар Ўзбекистон фуқароси мажбуран ушлаб турилган 10 кишини қутқаришда ёрдам сўраб мамлакат Бош консуллигига мурожаат қилган. Мурожаатчиларнинг айтишича, бир гуруҳ маҳаллий аҳоли уларни зўравонлик билан қўрқитиб, шахсий уйида сақлаган, буюмлари ва уяли телефонларини олиб қўйган.

Бош консуллик ходимлари Олма-Ота шаҳар ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари билан биргаликда Ўзбекистон фуқаролари жойлашган жойга борган, шундан сўнг фуқаролар Бўстонлиқ туман ИИБга олиб кетилган.

Жиноятчиларга нисбатан Қозоғистон Жиноят кодексининг 389-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов тадбирлари ўтказилиб, Ўзбекистон фуқароларига миллий паспортлари ва шахсий буюмлари қайтарилгач, жорий йилнинг 1 август куни барча фуқаролар Олма-ота-Тошкент йўналишидаги автовокзалга кузатиб қўйилган. Фуқаролар Ўзбекистонга эсон-омон етиб келишган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

322

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг