Қозоғистон ЯИМ динамикаси пандемия фонида тушиб кетди

Олам

image

Жорий йилнинг январь-май ойларида Қозоғистоннинг ялпи ички маҳсулоти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 фоизга камайди. Бу ҳақда республика миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов маълум қилди.

Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазирлиги март ойи бошида жорий ялпи ички маҳсулотнинг ўсишини 4,1 фоиз даражасида башорат қилган эди. Аммо глобал товар ва молия бозоридаги инқироздан кейин прогноз 0,9 фоизга пасайиши билан қайта кўриб чиқилди. Ўз навбатида, Республика Миллий банки бу йил ЯИМ 1,8 фоизга пасайишини башорат қилмоқда. Январь-апрель ойларида Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 0,2 фоизга тушиб кетди.

"2020 йил январь-май ойлари якунларига кўра, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг натижалари қуйидагича: ялпи ички маҳсулот 1,7 фоизга тушди", деди вазир ҳукумат йиғилишида.

Шу билан бирга, Даленовнинг таъкидлашича, ҳисобот даврида товарлар ишлаб чиқариш 4,8 фоизга ўсган, хизматларни ишлаб чиқариш эса 6,2 фоизга пасайган.

Вазирлик маълумотларига кўра, карантин чоралари юмшатилиши муносабати билан жорий йилнинг май ойидан бошлаб хизмат кўрсатиш соҳасининг айрим тармоқлари тикланмоқда. Хусусан, савдо хизматлари 28,3 фоизга, шу жумладан, чакана савдо 34,2 фоизга, улгуржи савдо 26,1 фоизга ўсди. Транспорт хизматлари 20,7 фоизга, жумладан, йўловчилар ташиш 41,5 фоизга ва юк ташиш 5,7 фоизга ошди. Озиқ-овқат хизматлари 10,8 фоизга кўтарилди.

"Шундай қилиб, май ойида хизматлар соҳасида ўсиш суръатларининг динамик тикланиши қайд этилди", деди вазир.

Қозоғистонда 16 мартдан 11 майгача коронавирус пандемияси туфайли фавқулодда ҳолат жорий этилди. Айни пайтда мамлакатда карантин бўйича чекланган чоралар кўрилмоқда. Республикада 13 мингдан ортиқ коронавирус ҳолати қайд этилган, улардан 58 таси ўлимга олиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг