Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарани демаркация қилмоқчи
Олам
−
22 Ноябрь 2022
11301Қозоғистон ва Ўзбекистон давлатлар ўртасидаги давлат чегарасини биргаликда демаркация қилиш тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрлади. Бу ҳақда кеча, 21 ноябрь куни Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, делегациянинг учрашуви 2022 йил 14-19 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган. Бу Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси таркибидаги республикалар ҳукумат делегацияларининг 100-йиғилиши бўлган.
“Томонлар Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битим лойиҳасини ҳамда юқоридаги битимга илова бўлган чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини имзолаш учун тайёрладилар. Томонлар Қозоғистон-Ўзбекистон қўшма демаркация комиссияси фаолияти тўғрисидаги якуний баённомани ҳам имзоладилар”, дейди у.
Унинг сўзларига кўра, музокаралар дўстлик ва ўзаро тушуниш муҳитида ўтган.
“Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида Давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битим лойиҳаси ва мазкур ҳужжатга илова бўлган чегарани белгилаш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаси. Яъни, шу йўл билан икки томон келишув тайёрлади, унга кўра Ўзбекистон билан чегарамиз белгиланади”, дейди Қозоғистон ташқи сиёсат идораларининг расмий вакили.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 17 ноябрь куни Қирғизистон парламенти, 18 ноябрь куни э\са Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасида ўзбек-қирғиз Давлат чегарасининг алоҳида участкалари тўғрисидаги Шартномани (Бишкек, 2022 йил 3 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўртасида Андижон (Кампиробод) сув омборининг сув ресурсларини биргаликда бошқариш тўғрисидаги Битимни (Бишкек, 2022 йил 3 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги ҳужжатларни ратификация қилди.
Унга кўра, ўзбек-қирғиз чегарасининг қолган қисмини делимитация қилинади, Андижон (Кампиробод) сув омбори Ўзбекистонга ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь