Қозоғистон ва Туркманистон давлат чегарасини кесиб ўтиш тартибини келишиб олди
Олам
−
20 Апрель 2023
7139Қозоғистон сенаторлари “Қозоғистон ва Туркманистон ҳукуматлари ўртасида давлат чегараси режими тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқди ва маъқуллади. Бу ҳақда Қозоғистон Сенати матбуот хизмати хабар берди.
Битим Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги давлат чегарасидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишни назарда тутади. Хусусан, қонун нормалари давлат чегарасини қўриқлаш, ундан ўтиш, товарлар ва бошқа мол-мулкни олиб ўтиш тартибини белгилаб беради.
Ҳужжатда давлат чегарасида, чегара зоналари ва акваторияларда тадбиркорлик, балиқчилик ёки бошқа фаолият билан шуғулланиш масалалари ҳам ўрин олган.
Шу билан бирга, чегарада юзага келиши мумкин бўлган нохуш ҳолатларни ҳуқуқий нуқтаи назардан ҳал этиш йўллари тартибга солинган.
Сенат депутати Алишер Сатвалдиевга кўра, ҳозирда Қозоғистон-Туркманистон давлат чегарасини ҳимоя қилувчи битта чегара бўлинмаси, 4 та чегара пости ва радиолокацион станциялар билан жиҳозланган 9 та техник назорат пости, 2 та назорат пункти фаолият юритмоқда.
LiveБарчаси