Қозоғистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома имзоланди
Олам
−
22 Август
2936Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Қозоғистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги битимни имзолади. Бу ҳақда икки давлат раҳбарларининг матбуот хизматлари хабар берди.
Тўқаевнинг давлат ташрифи доирасида Душанбеда музокаралар бўлиб ўтди.
Оқўрда хабарига кўра, давлат ташрифи доирасида қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:
- Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ва Тожикистон Республикаси сайлов ва референдум ўтказувчи марказий комиссия ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
- Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Саноат ва янги технологиялар вазирлиги ўртасида саноат соҳасида ҳамкорлик меморандуми;
- Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Энергетика ва сув хўжалиги вазирлиги ўртасида нефт ва газ соҳасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум;
- Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўртасида инновацион ва рақамли ривожланиш, қишлоқ хўжалиги кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;
- Қозоғистон Республикаси Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Инновациялар ва рақамли технологиялар агентлиги ўртасида ўзаро англашув ва ҳамкорлик меморандуми;
- Қозоғистон Республикаси Маданият ва ахборот вазирлиги билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Телевидение ва радио қўмитаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми;
- Қозоғистон Республикаси Саноат ва қурилиш вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Архитектура ва қурилиш қўмитаси ўртасида қурилиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум;
- Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси ўртасида ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро англашув меморандуми;
- Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Ёшлар ишлари ва спорт қўмитаси ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ҳамкорлик дастури;
- Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва савдо назорати агентлиги ўртасида стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум;
- Олмаота вилояти ҳокимлиги ва Хатлон вилояти давлат ҳокимияти ижроия органи ўртасида савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ва маданий ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум;
- Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ҳузуридаги Мажбурий ижро хизмати ўртасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум;
- АЖ НК Қозоғистон темир йўли ва Рохи оҳани Тожикистон давлат унитар корхонаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми;
- МАК “Казатомпром” АЖ ва “Тожикистон нодир металлар” давлат унитар корхонаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми;
- “Ассемблеяси Жастара” РПО ва “Тожикистон ёшлар иттифоқи” нодавлат ташкилоти ўртасида ҳамкорлик меморандуми.
Маълумот учун, Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Қосим-Жомарт Тўқаев 2021 йилнинг 6 декабрида Нур-Султон (ҳозирги Остона) шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги декларацияга имзо чеккан. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида тарихий ҳужжат – Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома эса жорий йилнинг 18 апрель куни Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида имзоланган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 22 август куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев давлат ташрифи билан Тожикистон Республикасига борганди.