Қозоғистон ва Миср ўзаро визасиз режимни жорий қилмоқчи

Олам

image

Қозоғистон ва Миср давлатлари ўртасида 14 кун давомида ўзаро визасиз режим жорий этилиши кутиляпти. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Асхат Ораловнинг Миср Араб Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Манал Элшиннави билан учрашувида маълум қилинди.

“Миср қозоғистонлик сайёҳлар учун энг машҳур учинчи йўналиш бўлиб, мамлакатимиз Қозоғистон билан ўзаро 14 кунлик визасиз режимни жорий этишдан манфаатдор. Бу чора икки йўналишда сайёҳлар оқимини ошириши мумкин”, деган элчи Манал Элшиннави.

Шунингдек, учрашув давомида Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов мамлакатлар ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар сонини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишни таклиф қилган.

“Биз ҳам бу масала устида ишлаймиз. Қозоғистоннинг Мисрдан келган меҳмонларга таклифлари, жумладан, мамлакатимиз туризм соҳасидаги инвестиция лойиҳалари ҳам бор”, деган Оралов.

Маълумотларга кўра, яқин кунларда Қозоғистон делегацияси Мисрга “Аз-Заҳир Бейбарис" масжидининг очилиш маросимида ва Султон Бейбарсга бағишланган халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18-20  май кунлари Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида ХХР Раиси Си Цзиньпин билан 23 та ҳужжатни, шу жумладан, виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги битимни имзолаганди. Битимга мувофиқ, Қозоғистон ва Хитой фуқаролари давлат чегарасини кесиб ўтган пайтдан эътиборан 30 календарь кундан кўп бўлмаган муддатни назарда тутади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Миср визасиз режим

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг