Қозоғистон Туркия билан ҳарбий кемалар қуради
Олам
−
01 Август 2023
3016Қозоғистоннинг “Зенит” заводи Туркиянинг Ҳарбий заводлар ва кемасозлик департаменти (ASFAT) билан Қозоғистон флоти учун ҳарбий кемалар қуриш бўйича келишиб олди. Бу ҳақда кеча, 31 июль куни “Orda.kz” хабар берди.
Айтилишича, “IDEF 2023” 16-халқаро мудофаа саноати кўргазмасида Туркия давлат пудратчилари ASFAT ва Туркия Мудофаа вазирлигига қарашли YDA Group билан Қозоғистон давлат компанияси “Зенит” АЖ ўртасидаги музокаралар якунланган.
“Келишув Қозоғистон флоти учун денгиз кемалари, тижорат кемалари ва асосий ҳарбий кемаларни лойиҳалаш ва қуришни ўз ичига олади”, деб хабар берган Туркиянинг Defenceturk.net нашри.
Кўргазма доирасида, шунингдек, “R&D Center Kazakhstan Engineering LLP” ва Анқарадаги “Meteksan” мудофаа технологиялари компанияси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланган. Келишувга кўра, ҳамкорлик учувчисиз тизимлар бўйича амалга оширилади.
Маълумот учун, ҳозирда Туркиянинг ASFAT компанияси Канаданинг Vard Marine компанияси билан тузилган шартнома асосида кемалар ишлаб чиқармоқда. Бундан ташқари, Туркия корхоналарида Украина денгиз флоти учун кемалар қурилмоқда.
LiveБарчаси