Қозоғистон трассасидаги ЙТҲда ўзбекистонлик ҳалок бўлди

3-саҳифа

image

Қозоғистонда содир бўлган учта автомобиль иштирокидаги йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 51 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Ақ Жайик” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса жорий йилнинг 15 июнь куни тахминан соат 6:30 да Атирау-Доссор трассасида содир бўлган. Унга кўра, КамАЗ, PAZ ва Daewoo Nexia автомобиллари тўқнашган. 1973 йилда туғилган ўзбекистонлик Nexia русумли автомашина ҳайдовчиси зарбдан қаттиқ деформацияга учраб, воқеа жойида вафот этган.

“Воқеа оқибатида юк машинаси йўлдан чиқиб кетган ва дарёга ағдарилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда 5 нафар ўзбекистонлик ЙТҲга учраганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Қозоғистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг