Россияда 5 нафар ўзбекистонлик ЙТҲга учради
Crime
−
25 May 2024 12154 1 minute
Россиянинг Тюмень вилоятида беш нафар ўзбекистонлик ЙТҲга учради. Бу ҳақда “Tumentoday” нашри хабар берди.
Вилоят давлат йўл инспекциясининг маълум қилишича, воқеа бугун, 25 май куни Аромашево – Вагай трассасининг 18-километрида содир бўлган. Ўзбекистонликлар Kia русумли автомобилда Сургутдан Россия чегарасига кетаётган бўлган.
“Kia русумли автомобиль йўлнинг 18-километрида ариққа сирғалиб, ағдарилиб кетган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида уч ва беш ёшли икки нафар бола, шунингдек, 30 ёшли йўловчи аёл, 32 ёшли йўловчи эркак ва 28 ёшли автомобиль ҳайдовчиси жабрланган. Уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқароларидир. Воқеа сабабларига ойдинлик киритилмоқда”, дейилади хабарда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи хавфсиз тезликни танламаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада ўзбекистонликлар яшайдиган ётоқхона ёниб кетганди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August