Қозоғистон терма жамоаси устози истеъфога чиқарилди

Спорт

image

Россиялик мутахассис Станислав Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. Томонларнинг ўзаро келишуви билан шартнома бекор қилинди. Черчесов билан бирга унинг бутун мураббийлар штаби ҳам ишдан бўшатилди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

“Қозоғистон футбол федерацияси Станислав Саламович ва унинг ходимларига қилган ишлари учун миннатдорлик билдиради ва унга кейинги фаолиятида муваффақиятлар тилайди! Футбол бўйича миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи номзоди кўриб чиқилмоқда”, дейилади Қозоғистон футбол федерацияси хабарида.

Маълумот учун, Черчесов Қозоғистон терма жамоаси бошқарувида 6 та ўйин ўтказиб, 5 та мағлубият ва 1 та дуранг қайд этди. Бунгача у Россия терма жамоаси, шунингдек, бир қатор Россия ва хорижий клубларни бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ҳам лавозимидан озод этилганди. Унинг ўрнига Темур Кападзе Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Станислав Черчесов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг