Қозоғистон шакар экспортини вақтинчалик тақиқлади
Олам
−
13 Май 2022
3292Қозоғистонда шакар экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилади. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 13 май куни республика Қишлоқ хўжалиги вазири мамлакат ҳудудидан шакар экспорт қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилган.
“Қозоғистон Республикаси ҳудудидан оқ шакар ва хом қамиш шакарини олти ой муддатга экспорт қилиш тақиқланади”, дейилади ҳужжатда.
Қарор эълон қилинган кундан бошлаб ўн календар кун ўтгач, яъни жорий йил 23 майдан бошлаб кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирларида Қозоғистон ҳукумати 6 ойга мамлакатдан қора ва рангли металлар чиқиндиларини, шунингдек, парчаларини экспорт қилишни тақиқлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь