Қозоғистон шакар экспортини вақтинчалик тақиқлади

World

image

Қозоғистонда шакар экспортига вақтинчалик тақиқ жорий этилади. Бу ҳақда “Казинформ” хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 13 май куни республика Қишлоқ хўжалиги вазири мамлакат ҳудудидан шакар экспорт қилмаслик тўғрисида қарор қабул қилган. 

“Қозоғистон Республикаси ҳудудидан оқ шакар ва хом қамиш шакарини олти ой муддатга экспорт қилиш тақиқланади”, дейилади ҳужжатда.

Қарор эълон қилинган кундан бошлаб ўн календар кун ўтгач, яъни жорий йил 23 майдан бошлаб кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи охирларида Қозоғистон ҳукумати 6 ойга мамлакатдан қора ва рангли металлар чиқиндиларини, шунингдек, парчаларини экспорт қилишни тақиқлаганди.


Tags

Rate Count

52

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends