Қозоғистон қора ва рангли металл экспортини тақиқлади
Олам
−
26 Апрель 2022
5197Қозоғистон ҳукумати 6 ойга мамлакатдан қора ва рангли металлар чиқиндиларини, шунингдек, парчаларини экспорт қилишни тақиқлади. Бу ҳақда Қозоғистон саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.
“Қозоғистон Республикаси ҳудудидан рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини, шунингдек, фойдаланилган қўрғошин аккумуляторлари, аккумуляторлар чиқинди ва парчаларини транспортнинг барча турларида олиб чиқиш олти ой муддатга тақиқлансин”, дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Қозоғистон ҳудудидан қора металлар парчалари ва чиқиндиларини, шунингдек, қувурлар, рельслар, темир йўл элементлари ва ҳаракатланувчи таркибни автомобиль ва денгиз транспортида олиб чиқиш олти ой муддатга тақиқланади. Таъкидланишича, таъмирлаш учун республика ҳудудига олиб кирилиб, қайтариб олиб кетилаётган фойдаланилган ҳаракат таркиби элементлари бундан мустасно.
Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, фармойиш жорий йил 6 майдан кучга киради. У Қозоғистон металлургия корхоналарини қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндилари кўринишидаги хомашё билан таъминлашда қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий этилган.
Маълумот ўрнида, Қозоғистон 2020 ва 2021 йилларда ҳам қора ва рангли металл парчалари ҳамда чиқиндиларини экспорт қилишга худди шундай вақтинчалик тақиқларни жорий қилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь